Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Россия америкалик журналистларнинг Думага киришига тақиқ қўймоқчи


Россия Давлат Думаси америкалик журналистларнинг парламент қуйи палатасига киришини тақиқламоқчи.

"Единая Россия" партиясидан сайланган депутат Олга Савастянова Россияда аккредитациядан ўтган америкалик журналистларнинг парламент қуйи палатасига киришини тақиқлаш масаласи келаси ҳафта мухокамага қўйилишини билдирди.

Савастянова ушбу тақиқ АҚШда Россиянинг RT канали аккредитациядан маҳрум этилганига жавоб бўлишини айтди.

Россия парламентининг қуйи палатаси - Думада иқтидордаги "Единая Россия" партиясидан сайланган депутатлар аксар кўпчиликни ташкил қилади.

25 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин хориж оммавий ахборот воситаларини хорижий агентга тенглаштиришга изн берувчи қонунни имзолаганди.

Бундан аввал АҚШ Russia Today телеканалининг АҚШдаги ҳамкорини “Хорижий агентларни регистрация қилиш акти”га биноан рўйхатдан ўтиб, молиявий фаолияти ҳақида маълумот беришга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG