Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:04

Жавод Зариф: АҚШ Эронни Суриядан чиқариб юбора олмайди


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф (архив сурати).

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ Эрон ҳарбий маслаҳатчилари ва қўшинларини Эрондан чиқариб юбора олмаслигини айтди. АҚШ тарафи уруш хароб қилган Сурияда олти йиллик фуқаролар урушига барҳам бериш бўйича келишув доирасида эронликларни у ердан чиқариб юборишни талаб қилмоқда.

Ушбу масалада АҚШни унинг минтақадаги ититфоқчилари Саудия Арабистони билан Исроил ҳам қўллаб-қувватлаётир.

30 ноябрь куни Рим шаҳридаги конференцияда Зариф АҚШ маъмуриятининг мақсади Эронни Сурмиядан чиқариб юбориш эканини айтар экан: - АҚШ билан Россия Эрон учун қарор қабул қила олмайди. Бизнинг одамлар Сурия ҳукуматининг илтимосига кўра у ерда бўлиб турибди. Бу – бизнинг минтақа. Бу – Форс кўрфази, Мексика кўрфази эмас. Биз ҳеч қаерга кетмаймиз, - деб таъкидлади.

Россия ҳам – Суриянинг иттифоқчиси, шу сабабли Эрон ҳарбий хизматчиларининг у ерда бўлишини жон-жаҳди билан қўллаб-қувватламоқда.

Аммо АҚШ расмийлари Россияни Эрон қўшинларини у ердан олиб чиқишга кўндиришга умид қилмоқда.

Зарифнинг Рим коференциясида айтишича, АҚШ президентининг Эронга қарши сиёсати минтақада мавжуд “воқелик”ни ҳисобга олмаётгани сабабли “ўта даражада хавфли”дир.

У бунга Трампнинг 2015 йили Эроннинг ядро дастури бўйича эришилган битимни қайта кўриб чиқмоқчи ва шу йўл билан баллистик ракеталарни ривожлантириш дастури бўйича ён беришга мажбур қилмоқчи эканини мисол тариқасида келтирди.

– Битим мувозанатни сақлайди. У биз истаган нарса эмас. У ҳатто АҚШ ҳам, Европа ҳам истаган нарса эмас. У – биз эришган натижа. Унинг ажойиблиги шунда, – деди Зариф.

У Эроннинг ядро дастури бўйича битимолди музокараларида қатнашган делегациясига раҳбарлик қилган эди.

Ядро дастури бўйича битим Эронга ядро қуроли ишлаб чиқиш бўйича чекловларга рози бўлиш эвазига унга қарши қўлланаётган санкцияларни енгиллатиш имконини берди.

Зарифга кўра, гарчи номи зикр этилган битим санкцияларни енгиллатишга қаратилган бўлса-да, Трамп маъмурияти расмийлари Европа компанияларининг Эрон билан бизнесини тиклашига тўсқинлик қилишга уринмоқда.

– Қўшма Штатлар босими эронликларни янада жипслаштирди. Менга нисбатан Трамп сайланмасидан олдинги ҳужумлар ҳозир анча камайди. Бунинг учун унга раҳмат, – деди Зариф.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG