Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Эрдўғоннинг Эрон санкциялари билан боғлиқ жиноятга аралашиб қолгани даъво қилинди


Турк-эрони тиллафуруш АҚШ судида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эронга АҚШ санкцияларидан бўйин товлашда ёрдам бериш учун 1 миллиард долларлик банк операциясини амалга оширишга шахсан рози бўлган, дея гувоҳлик берди.

Ризо Зарроб 30 ноябрь куни Туркия Халқбанки бошқарувчиси Меҳмет Ҳақан Атилла устидан Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган суд мажлисининг учинчи куни АҚШ ҳукумати гувоҳи сифатида ушбу даъво билан чиқди.

Атиллага АҚШ банк тизими орқали Эроннинг нефть ва гази сотувидан олинган фойдани қонунийлаштириш айблови қўйилмоқда. У бу иши санкцияларга зид эканини яхши билар эди.

Зарроб 2 октябрь куни ўзига қўйилган банк қаллоблиги, ҳаром пулни қонунийлаштириш ва бошқа айбловларни тан олди ҳамда ҳокимият идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади.

У федерал суд мажлиси қатнашчиларига юқори лавозимли амалдорларни қай тарзда пора ва ширинкома билан сийлаганини гапириб берди. Ўша амалдорлар бунинг эвазига Зарробнинг Эронга маблағларидан глобал бозорда махфий тарзда фойдаланишида кўмаклашганини яширган.

Зарроб олдинроқ судга Туркиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Меҳмет Зафар Чағлаян 2012 йили фойдага тенг шериклик эвазига давлатга тегишли Халқбанки орқали муайян схема асосида операцияларни амалга оширишда кўмаклашганини айтган эди.

Зарробга кўра, Чағлаян унга Эрдўған ва ўша пайтлар молия вазири бўлган Али Бабажан банк операциясини амалга ошириш учун шахсан розилик берганини айтган.

Эрдўғон ноқонуний хатти-ҳаракат содир этганини тан олмади ва “Суд иши нима билан тугашидан қатъи назар, биз тўғри иш қилганмиз. Биз эмбаргони бузмаганмиз”, деб айтди.

Зарроб жиноий схема бўйича операцияни амалга ошириш учун Чағлаянга 50 миллион доллардан кўпроқ пора берганини ошкор қилди.

Айни пайтда вазир бўлмаган Чағлаян айбловларни инкор қилмоқда. У ва яна олти нафар юксак лавозимли амалдорлар сиртдан айб қўйилди.

Айбланувчилардан 34 яшар Зарроб ва 47 яшар Атиллагина айни пайтда Қўшма Штатларда судга тортилмоқда.

Зарроб ҳакамларга Эронга пул маблағларини олтин сотиб олиш учун Туркия Халқбанкига жойлаштиришда ёрдам берганини, кейинчалик олтинлар Дубайга ноқонуний тарзда олиб борилиб, нақд пулга айирбошланганини ва Атилла банк операцияларини амалга оширишда ўзига кўмаклашганини гапириб берди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG