Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:18

Оқ уй собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга расман айблов эълон қилинди


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинга нисбатан ёлғон кўрсатма берганлик бўйича расман айблов эълон қилинди.

Бу ерда гап Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан музокаралар ҳақида бормоқда.

Бу ҳақда махсус прокурор Роберт Мюллер маълум қилди.

Мюллер Россиянинг АҚШдаги 2016 йилдаги сайловларга Россиянинг эхтимолий арлашувини текширмоқда.

Мюллерга кўра, Флинн Федерал тергов бюросига ёлғон кўрсатма берган.

Шу ой бошида махсус прокурор Флинга нисбатан айблов эълон қилиш учун етарли исбот-далилга эга эканини билдирган эди.

Флиннинг 1 декабр куни маҳкама олдида ҳозир бўлиши кутиляпти. Оқ уй ҳозирча Флинга айблов эълон қилингани юзасидан баёнот бермади.

Майкл Флинн ўтган йили президент этиб сайланган Доналд Трампга 24 кун маслаҳатчилик қилди.

XS
SM
MD
LG