Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Итларнинг мушуклардан онглироқ экани аниқланди


Жорий ҳафтада Frontiers in Neuroanatomy журналига нашр учун юборилган мақолада итларнинг миясида ақл-идрок, режалаштириш ва мураккаб феъл-атворга масъул бўлган ҳужайралар мушукларникига солиштирганда икки баробарга кўпроқ эканлиги аниқлангани айтилади.

Дунёнинг турли бурчагида туриб изланиш олиб борган олимлар итларда тақрибан 530 миллион мия қобиғи нейрони борлигини, мушукларда эса улар сони 250 миллион эканлигини аниқлашган.

Изланувчилар мия ҳажмини эътиборга олганидан кейин, итларнинг мия қобилиятлари йирик мияга эга жониворлар, жумладан, Африка шерлари ва қўнғир айиқларникига устун эканлигини аниқлаган.

Бунинг сабаби йирик йиртқичларда метаболик чекловлар каттароқ бўлиб, тана ҳажми билан мия қобиғи нейронлари сони ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд эканлигидир.

Изланиш методологиясини ишлаб чиққан олим Сузана Херкулано-Хузел:

- Изланишларимиз натижаси итлар ўз ҳаётлари давомида мураккаб вазифаларни бажара олишларини кўрсатади, - деди.

XS
SM
MD
LG