Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:03

Тиллерсон Венада Лавров билан Украина ва Сурия масаласини муҳокама қилади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (чапда) ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон (архив сурати).

ВАШИНГТОН – АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон келаси ҳафтада Вена шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишни режалаштирмоқда, унинг кун тартибига Сурия билан Украинадаги вазият муҳокамаси киритилган, деб хабар берди Давлат департаменти вакили.

Унинг 1 декабрь куни маълум қилишича, айни учрашув Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо мамлакатлар ташқи қишлар вазирларининг учрашуви доирасида тахминан 7 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

У, Тиллерсон Европага сафари давомида Сурияда давом этган 6 йиллик фуқаролик уруши ҳақида ҳам гапирадими, деган саволга шундай жавоб берди.

Тиллерсон 4-8 декабрь кунлари НАТО, Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ учрашувларида иштирок этиш учун Брюссель, Вена ва Парижга ташриф буюриши кутилмоқда.

Давлат департаменти вакили Украина масаласи ЕХҲТ “музокаралари кун тартибининг асосий масалаларидан бири бўлиши”ни айтди.

– ЕХҲТ Украинада Махсус кузатив миссияси билан муҳим роль ўйнамоқда, – деди вакил. – Давлат котиби Украина шарқида яшайдиган аҳолининг омонлиги ва хавфсизлигини чин дилдан истайди. Оккупация қилинган ҳудудда яшаётган аҳоли ҳарибий амалиётлар нишони бўлиб қолмоқда. Россия Федерацияси қўшинлари ўша амалиётларни қўллаб-қувватламоқда ва уларда қатнашмоқда, - деди АҚШ Давлат департаменти вакили.

Вакилнинг фикрича, Қўшма Штатлар “россиялик ҳамкасблари билан музокалар”ни давом эттирмоқда. У АҚШнинг махсус вакили Курт Волкер билан Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков учрашувларини бунга мисол қилиб келтирди.

Тиллерсон сафари ҳақидаги маълумотлар ОАВнинг президент Доналд Трамп уни ишдан бўшатиши ва ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлаши ҳақида хабар тарқатдан сўнг пайдо бўлди. Аммо Трамп Твиттерда қолдинган изоҳида бу гапларни “сохта хабар” деб атади.

Трампнинг ёзишича, Тиллерсон билан “орамизда маълум мавзулар юзасидан ҳар хил қарашлар мавжуд бўлса-да, у ишдан кетмайди, биз бирга яхши ишлаяпмиз”.

Тиллерсоннинг ўзи бу хабарларни “кулгили деб атади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG