Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 22:50

Трамп АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини расман эълон қилиши кутилмоқда


Қуддус шаҳри манзараси.

Оқ Уй президент Дональд Трамп 6 декабрь куни АҚШ Қуддусни расман Исроилнинг пойтахти сифатида тан олишини эълон қилади, деб билдирди. Трамнинг матбуот котиби Сара Сандерс бошқа тафсилотларни айтмади.

Трамп 5 декабрь куни бу масалада Исроил, Фаластин, Саудия Арабистони, Миср ва Иордания раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат пайтида Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисида кўрсатма берганини айтди.

Бу баёнот араб давлатларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Араб давлатлари Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олиниши нафақат минтақада, балки жаҳонда ҳам зўравонликларга ҳамда вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлади, деб ҳисобламоқда.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон АҚШ Қуддусни пойтахт деб тан оладиган бўлса, Анқара Исроил билан дипломатик алоқаларни узишини билдирди. Европа Иттифоқи АҚШни Исроил ва Фаластин ўртасидаги вазиятни кескинлаштирувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Халқаро ҳамжамият узоқ йиллардан бери Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишдан бош тортиб келмоқда. Айни пайтда Фаластин шарқий Қуддусни ўз пойтахти сифатида кўришни истайди.

XS
SM
MD
LG