Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 06:38

Путин президент сайловида яна номзод бўлишига шама қилди


Россия президенти Владимир Путин 2018 йилнинг мартига белгиланган президентлик сайловида номзодини қўйишига шама қилди ва яқин кунларда ўз қарорини расман эълон қилишини билдирди.

6 декабрь куни кўнгилли гуруҳларни тадқирлаш маросимида иштирок этган Путиндан сайлов ҳақида сўралганда, президент маросим иштирокчиларидан ўз номзодини қўллаш-қўлламасликлари ҳақида сўраш билан жавоб қайтарди.

Оломон бир овоздан “ҳа” дея ҳайқирганидан кейин, Путин:

- Унда, яқин келажакда одамлар қўлловини эътиборга олган ҳолда, бир қарор чиқарилади, - деди.

Путиннинг бу чиқиши давлат телеканалида жонли эфирга узатилди.

2018 йилга белгиланган президентлик сайловида Путин қатнашса, у ғолиб чиқиши тахмин қилинмоқда.

Путиннинг рейтинги юқори бўлгани ҳамда у ўзига қарши гуруҳлар ва мухлофатга қарши аёвсиз курашиб келаётгани учун унинг қайта сайланиши ҳеч кимни ҳайратга солмайди.

Россия конституциясига бинонан Путин 2024 йилда бешинчи марта ўз номзодини қўя олмайди.

XS
SM
MD
LG