Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 18:18

Туркия президенти 65 йил ичида илк бор Грецияга борди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 7 декабрь куни Грецияга хизмат сафарини бошлади. Туркия президенти Грецияга охирга марта бундан 65 йил олдин борган.

Эрдўғон ташрифи арафасида Греция ҳукумати матбуот котиби Димитрис Цанакопулос Туркия президенти сафари ўта муҳим эканлигини ҳамда Афина "конструктив музокараларни" интиқлик билан кутаётганини айтди.

Аммо Цанакопулос Греция ҳукумати икки давлат ўртасида айрим ҳудудлар бўйича юзага келган келишмовчиликлар қайта жонланаётганидан хавотирда эканлигини қўшимча қилди.

Эрдўғон Греция расмийлари билан қочқинлар бўҳронини муҳокама қилиши кутилмоқда. Туркия соҳилини тарк этиб, Европага отланган қочқинлар одатда Эгей денгизидаги юнон ороллари орқали саёҳат қилади.

Икки давлат етакчилари, шунингдек, минтақадаги алоқалар, энергетика ва бизнес соҳасида ҳамкорлик ҳамда Эгей денгизидаги мунозарали ҳудудларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG