Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 11:32

Тиллерсон Лавров билан Украина масаласини муҳокама қилди


Суратда ўнгдан биринчи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон, чапдан биринчи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

7 декабрь куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вена шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Учрашув Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо мамлакатлар ташқи қишлар вазирлари учрашуви доирасида ўтказилди.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Венада бўлиб ўтадиган музокаралар давомида Украина масаласи кун тартиби марказида бўлишини билдириган эди.

Россия ва АҚШ расмийлари Украина шарқига қуролли БМТ тинчликпарварларини юбориш бўйича келиша олмай келади.

Жорий йил сентябрь ойида президент Владимир Путин Украина ҳукумати қўшинлари билан Россия қўллаб-қувватлаётган айирмачиларни ажратиб турувчи фронт чизиғига БМТнинг тинчликпарвар қўшинларини жойлаштириш таклифини ўртага ташлаган эди.

Ушбу режани Украина ҳукумати ҳам, Ғарб мамлакатлари ҳам кескин танқид қилиб чиқди. Уларнинг фикрича, ўша фронт чизиғига қўшинларни жойлаштириш Россиянинг айирмачилар эгаллаб турган ҳудуд устидан назоратини мустаҳкамлайди. Кейинчалик Путин дастлабки таклифига тузатишлар киритилишига рози эканини билдирди, аммо бу борада ҳеч қандай келишувга эришилмади.

ЕХҲТ Украина шарқига оташкесим шартлари бузилишини тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш учун 600 қуролланмаган кузатувчи юборган.

XS
SM
MD
LG