Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:11

Ёзувчи Худойберди Тўхтабоев: Дўконларимизни инглизу рус эртак китоблари эгаллаб олди


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев миллий болалар адиблари камайиб кетганидан ташвиш билдирди. “Чет элларда болаларга бағишлаб ўн етти турдаги китоблар чоп этиляпти. Унинг ичида саргузашт, фантастик, оммавий адабиётлар бор. Бу асарлар ёшларнинг маълум ёшгача шаклланишига замин яратмоқда. Хўш, нега дўконларимиз немис, испан, рус, инглиз эртаклари билан тўлиб кетди. Чунки тегишли ташкилотларнинг нашриётларга, ёзувчиларга нисбатан талаби, таклифи йўқ” деган таниқли болалар адиби “Даракчи” нашрига интервьюсида. Шунингдек, ёзувчи бугунги мактаб дарсликларини ўқиб улғаяётган болаларнинг сўз бойлиги бор-йўғи 1000 дан ошмаслигини, ваҳоланки, ўзбек тилида 100 минг ортиқ сўз борлигини айтган.

XS
SM
MD
LG