Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

Туркия террорчиликда гумонланган ўзбекистонликларни депортация қилди


Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган 25 ёшли Қосим Акаджанов “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти таркибида фаолият юритиб, ўта оғир жиноятларга қасд қилгани боис 10 йилга озодликдан маҳрум этилди (“Ҳуррият”, 6 декабрь). Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суд судьяси Сарвар Каримовнинг маълум қилишича, Қ.Акаджанов Санкт-Петербургда ишлаб юрган кезлари террорчилар тўрига илинган. Хусусан, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти ўзбек жамоаси амири Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузалари тинглаб, Туркияга йўл олган ва у ерда яширин террорчи гуруҳдан сабоқ ола бошлаган. Бу орада Туркия полицияси махфий гуруҳни фош этиб, Қ.Акаджанов ва бошқа бир неча ўзбекистонликни Тошкентга депортация қилган. Судья С.Каримовга кўра, шу тариқа бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг манқурт-жангари ва тирик бомбага айланиб, ўта оғир жиноятларга қўл уришига бир баҳя қолди.

XS
SM
MD
LG