Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Bellingcat Малайзия учоғи уриб туширилишига алоқадор яна бир шахсни аниқлади


Bellingcat гуруҳи ва Россиядаги The Insider сайти Малайзиянинг "Боинг" йўловчи учоғининг Украина шарқида уриб туширилишига алоқадор бўлиши мумкин яна бир шахсни аниқлаганини билдирди.

Бу ерда гап "Делфин" лақабли россиялик россиялик генерел ҳақида бормоқда.

Bellingcat ва The Insider таъкидича, "Делфин" лақабли шахс Россия Армиясининг заҳирадаги генерел-полковниги, Россия Мудофаа вазирлигининг амалдаги бош инспектори Николай Ткачёвдир.

Bellingcat гуруҳи ва Россиядаги The Insider сайти "Делфин" аудиоёзувини унинг интервюси билан солиштириб, шундай ҳулосага келган.

Бундан ташқари аудиоёзув АҚШ ва Литвада мутақил экспертиза ҳам қилинган.

Ткачёв муаддам биринчи ва иккинчи чечен урушида қатнашган ва "Жасорат" ордени билан тақдирланган.

2010 йилда у ўша пайтда Россия президенти бўлган Дмитрий Медведев тарафидан ҳарбий хизматдан бўшатилган эди.

Ҳарбий хизматдан кетганидан сўнг Ткачёв Россия Мудофаа вазирлигининг Суриядаги ҳарбий маслаҳатчиси бўлган.

Bellingcat гуруҳига кўра, Украина шарқида ҳарбий тўқнашувлар бошлангач Ткачёв айирмачилар назоратида бўлган Украинанинг Луганск вилоятига борган ва у ерда айирмачилар ва россиялик ҳарбийлар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

XS
SM
MD
LG