Линклар

Шошилинч хабар
21 март 2019, Тошкент вақти: 14:53

Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўлини қуриш бўйича музокаралар 25 декабрда бошланади.


Сўўрўнбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги учрашув пайтида.

Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўли қурилиши бўйича ўзбек-қирғиз музокаралари Тошкентда 25 декабрда бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг ўтган қўшма матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков маълум қилди.

Унга кўра, темир йўл қурилиши бўйича икки давлат ҳукуматларининг ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев эса журналистларга тор доирадаги музокара давомида томонлар темир йўл қурилишининг барча нозик жиҳатлари бўйича келишиб олинганини маълум қилди.

Президентлар Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўли қурилиши бошланишини тезлатишдан ҳар икки давлат манфаатдор эканини, мазкур темир йўл Марказий Осиё давлатларини жаҳон билан боғлашга ва транзит салоҳиятини тўла юзага чиқаришга имконият яратишини таъкидладилар.

Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўлини қуриш масаласи камида 20 йилдан бери кун тартибида муҳокама қилиниб келинади. Лекин шу кунгача бу масалада амалий ишлар олиб борилгани сезилган эмас.

Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрда расмий ташриф билан Тошкентга келган эди. Унинг ташрифи 14 декабрда якунланади.

XS
SM
MD
LG