Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 16:06

Ўзбекистон Украинага кийим-кечак етказишни бошлади


Ўзбекистондаги Ideal кийим-кечак корхонаси Украинадаги 45 та гипермаркетга эга бўлган "Эпицентр" савдо марказига болалар курткалари ва комбинезонларини етказиб беришни бошлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан ўтказилган ишбилармонлар учрашувидан сўнг кийим-кечак экспорти бўйича келишувга эришилган.

Лекин, хабарда Украинага экспорт қилинадиган кийим-кечак ҳажми ва нархи ҳақида маълумот келтирилмаган.

Ўзбекистон дунёдаги йирик пахта экспортёрларидан биридир. Ўзбекистон президенти пахтани мамлакатни ичида қайта ишлаб, тайёр махсулот экспорти ўтиш кераклигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG