Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 13:24

Салма Хайек Вайнштейн унга ўлим билан таҳдид қилганини айтди


Америкалик киноактриса Салма Хайек The New York Times газетасида босилган мақоласида Ҳолливуд проодюсери Харви Вайнштейн унга ҳам тагажоқлик қилгани, қаршилик қилса ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақда ёзди.

Вайнштейн унга "Мен сени ўлдираман, бу қўлимдан келади", деб айтган.

Актриса овози эшитилмай қолади, деган ўйда бу ҳақда йиллар давомида гапирмай келганини таъкидлайди.

Вайнштейн вакили Холли Бэйрд актрисанинг иддаоси бахсли эканини билдирди.

Бундан аввал, Роуз Макгоуэн, Анджелина Жоли, Гвинет Пэлтроу каби юлдузлар Вайнштейнни тегажоқликда айблаб чиққанлар.

Вайнштейн бу айбловларни рад қилган ва секс ўзаро розилик билан бўлганини айтган.

XS
SM
MD
LG