Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:56

ЎзЛиДеП раиси: Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлишни давлат сиёсатига хиёнат деб қабул қилиш керак


Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Бахтиёр Якубов бугун тадбиркорлик иқтисодий юксалиш омили, аҳоли бандлиги ва фаровонлигининг муҳим шартига айланганини таъкидлади (“XXI аср”, 14 декабрь). Бюджетнинг асосий қисми ҳам тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу боис ҳозирги шароитда тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлишни давлат сиёсатига хиёнат, мамлакат равнақига тўсқинлик сифатида қабул қилиш керак, деб ҳисоблайди либерал-демократик партия раиси. Қайд этилишича, МДҲда биринчи бўлиб Ўзбекистон Президенти ҳузурида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтининг жорий этилиши муҳим қадам саналади.

XS
SM
MD
LG