Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 18:19

Тожикистоннинг Ҳисор туманида фуқаролар уруши иштирокчиси ноқонуний қуролли гуруҳга аъзолик ва босқинчилик айбловлари билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Душанбе ҳарбий гарнизони Ҳисор тумани яшовчиси 45 яшар Фатҳулло Тўраевни "ноқонуний қуролли гуруҳга аъзолик, босқинчилик ва товламачилик"да айбдор деб топди.

Душанбе ҳарбий гарнизони тарқатган хабарга кўра, ички уруш ветерани Фатҳулло Тўраев 1998 йилда Мурод Бозоров ёки "Мурод-командир" ноқонуний қуролли гуруҳи сафида қуролли босқинчилик ва товламачиликка қўл урган.

Ушбу ноқонуний гуруҳ асосан таниқли тадбиркорлардан зўравонлик билан мол-мулк ва пулларини тортиб олган.

Жумладан, 1998 йил "Мурод-командир" гуруҳи аъзолари Ҳисор туманида таниқли тадбиркор Ислом Неъматов пулларини тортиб олган, уни ўзининг эса қулоғини кесиб ташлаган.

2000 йилда ушбу қуролли гуруҳ Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тормор этилиб, Тожикистон олий суди Мурод Бозоровни ўлим жазосига ҳукм этганди.

Фатҳулло Тўраев эса Тожикистондан қочиб кетганди.

XS
SM
MD
LG