Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:20

Туркияда рус элчисини ўлдиришга алоқадор дея кўрилган яна бир шахс ҳибсга олинди


Турк полициячиси Мевлут Алтинташ элчи Андрей Карловни отиб ташлаганди
Турк полициячиси Мевлут Алтинташ элчи Андрей Карловни отиб ташлаганди

Туркия матбуоти хабарларига кўра, 2016 йил декабрида Туркиядаги Россия элчисининг отиб ўлдирилишига алоқадор яна бир шахс ҳибсга олинган.

Собиқ полиция зобити Рамазан Южел пойтахт Анқарада сўроқ қилингач, ҳибсга олинган, дея хабар берди Туркия матбуоти 13 декабрда.

Россия элчиси Андрей Карлов Анқарада очилган фотогаллереяда чиқиш қиларкан отиб ўлдирилганди.

Карловнинг орқасидан бир неча ўқ узган ҳужумчи "Ҳалабни унутманг" дея қичқирганди.

Ҳужумчи ҳам ҳодиса жойида полиция томонидан отиб ўлдирилганди.

Турк расмийларига кўра, Карловнинг қотили 22 яшар полиция зобити Мевлут Мерт Алтинташ бўлган.

Қотилликка алоқадорликда гумонланиб ноябрь ойида ТРТ давлат телевидениесининг собиқ продюсери, Хайреддин Айдинбаш ҳибсга олинганди.

XS
SM
MD
LG