Линклар

Шошилинч хабар
30 март 2024, Тошкент вақти: 03:08

Доғистонда уч жангари ўлдирилди


Россия расмийлари Доғистонда ўтказилган аксилтеррор амалиётида уч жангари ўлдирилганини эълон қилди.

17 декабрь куни Миллий антитерроризм қўмитаси (МАҚ) мазкур амалиёт Қорабудахкент туманидаги Губден қишлоғида “терроризм жиноятига” қўл уришда айбланётган жангарилар ҳақида маълумот келиб тушганидан кейин бошланганини билдирди.

МАҚ хавфсизлик кучлари ходимлари гуруҳ яширинган уйни қуршовга олганини, юзага келган тўқнашув давомида уч жангари ўлдирилганини айтди.

Амалиёт давомида хавфсизлик хизмати ходимлари ёки оддий фуқаролар жабр кўрмаган.

Гумонланувчиларининг бири Али-Ғози Хамутаев эканлиги айтилди. МАҚга кўра, Хамутаевга саккиз нафар оддий фуқарони ўлдириш ҳамда Россия Ички ишлар вазирлиги конвойига ҳужум қилиш айби қўйилган.

XS
SM
MD
LG