Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:28

АҚШнинг миллий хавфсизлик буйича янги стратегияси эълон қилиниши кутилмоқда


Трамп президент Си Цзинпинни вақти-вақти билан қувватлаш билан биргаликда “Хитой савдода адолатсиз усуллардан фойдаланади”, деб танқид қилиб келади.
Трамп президент Си Цзинпинни вақти-вақти билан қувватлаш билан биргаликда “Хитой савдода адолатсиз усуллардан фойдаланади”, деб танқид қилиб келади.

АҚШ президенти Доналд Трамп бүгүн янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилиши кутилмоқда. Вашингтондаги расмий манбаларга таяниб тарқатилган маълумотларга кўра, президент ўзининг “Аввало Америка” сиёсатига урғу бериб, Хитойни “иқтисодий агрессия”да айблаши тахмин қилинмоқда.

Трамп президент Си Цзинпинни вақти-вақти билан қувватлаш билан биргаликда “Хитой савдода адолатсиз усуллардан фойдаланади”, деб танқид қилиб келади. АҚШ президенти, шунингдек, Пекинни баллистик ракета билан ядровий синовларини тўхтатмаётган Шимолий Кореяга босим ўтказишга чақриган.

Баъзи экспертлар Хитойга нисбатан бундай қатъий муносабат Осиёдаги бу гигант давлат билан савдога салбий таъсир қилишидан огоҳлантирмоқда.

АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича стратегияси президент Рональд Рейган давридан буён тайёрлаб келинаётган анъанавий ҳужжат бўлиб, у ҳар 4 йилда бир бор янгиланади.

XS
SM
MD
LG