Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Мирзиёев адабиëт университети ўқитувчиларига 20 та уй ваъда қилди


Тошкент Низомий университети ўқув даргоҳи сифатида 82 йил муқаддам иш бошлаганди
Тошкент Низомий университети ўқув даргоҳи сифатида 82 йил муқаддам иш бошлаганди

Ўзбекистон Президенти 23 декабрь куни Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг янги биносини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида мазкур университет бинолари фойдаланишга топширилди.

Президент университет ўқитувчи ва талабалар билан суҳбатлашди.

Учрашув пайтида президент университет ўқитувчилари учун Тошкент шаҳридан 20 та уй ажратиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Навоий асарларининг мультимедиавий луғатини яратишни тавсия қилди.

Адабиëт институти Марказий Осиёдаги илк олйигоҳлардан бири бўлган Низомий номидаги педагогика университети бош биносини қайта таъмир қилиш асосида бунëд қилинди.

Олийгоҳнинг таъмирдан олдинги кўриниши
Олийгоҳнинг таъмирдан олдинги кўриниши

Советча шаклланган меъморчилик оқимларидан бири - алоҳида миллий унсурлар қоришмасидаги неоклассика услубида барпо этилган бино ўз қиëфасидан мосуво бўлганлигидан Озодлик суҳбатлашган маҳаллий меъморлар норози.

Адабиëт институтини қуриш баҳонасида Марказий Осиë биринчи ҳайкалтарошлари Ольга Мануйлова ва Ольга Коржинская томонидан бундан 82 йил илгари яратилган ва педуниверситет биносига кўрк бағишлаб турган маҳобатли ҳайкаллар ер билан яксон қилинди¸ дейди мунаққид Акмал Ризев.

Ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Каримовнинг 2016 йил 13 майда чиқарган фармонига мувофиқ, ТДПУ бош биноси янги олийгоҳ ихтиёрига топширилган эди.

Фармонга асосан, Алишер Навоий номидаги университет таркибида учта факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек, Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

2016 йилгача ТДПУ таркибида бўлган Ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳам янги университетга қўшиб юборилди.

Янги университетда ўқув жараёнини шу йил сентябридан бошланган бўлса ҳам бино таъмири 23 декабрга қадар чўзилди.

XS
SM
MD
LG