Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Туркияда яна 2700 хизматчи ишдан бўшатилди


Туркияда 2756 нафар хизматчи террор гуруҳларига алоқадорликда айбланиб, ишдан ҳайдалди. Ўтган йилги муваффақтиятсиз давлат тўнтариши уруниши ортидан мамлакат ҳукумати тозалаш амалиётларини олиб бормоқда.

24 декабрь куни T.C. Resmi Gazete нашрида чоп этилган ҳукумат фармонида ёзилишича, ишдан бўшатилганлар орасида 637 ҳарбий, 360 жандармерия кучлари аъзоси ҳамда 150 нафар университет ходими бор.

Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган уламо Фатҳуллоҳ Гуланни ўтган йилнинг 15 июлида муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришини уюштирганликда айблаб келади.

Тўнтариш урунишидан бери Туркия ҳукумати Гуланга ёки террор гуруҳларига алоқадорликда айблаб, жами 110 мингдан ошиқ одамни ишдан ҳайдади ёки вақтинча четлатди, 50 мингга яқин одамни қамади.

Гулан унга қўйилган айбловларни рад этиб келади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тўнтариш уруниши баҳонасида ўзига қаршиларни йўқ қилмоқда.

XS
SM
MD
LG