Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:39

Сиэтл суди АҚШда қариндоши бор қочқинларга қўйилган чекловларни бекор қилди


Сиэтлдаги федерал суд АҚШда қариндошлари бор қочқинларга қўйилган чекловларни бекор қилди. Ушбу чекловни президент Дональд Трамп маъмурияти жорий қилган эди.

23 декабрь куни АҚШ федерал туман судьяси Жеймс Робарт мазкур сиёсат АҚШда қариндошлари бўлган мусулмонларни ҳимоялаб чиққан “Америка фуқаровий эркинликлар бирлашмаси” ҳамда “Яҳудий оила хизматини” қўллаб қарор чиқарди.

Судья федерал ҳукуматларни муайян қочқинлар арзларини кўриб чиқишга чақириб, қарор фақат АҚШдаги шахс ёки ташкилотга чиндан алоқаси бўлган шахсларгагина тааллуқли эканлигини айтди.

Сўнгги чеклов 24 октябрь куни президент Трамп қочқинлар дастурини тиклаш бўйича фармон чиқарганидан кейин кучга кирган эди. Трамп фармони қочқинларни текшириш учун 90 кун вақт ажратилишини кўзлайди.

Робарт маъмурият 90 кунлик хавфсизлик текширувини амалга ошириши мумкинлигини, аммо АҚШда қариндоши бўлган қочқинлар арзларини кўриб чиқишдан бош торта олмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG