Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:22

Ироқ нефть ширкатларини янги нефть қувурини ётқизишга чақирди


24 декабрь куни Ироқ Нефть вазирлиги Киркурк шаҳрида Туркиянинг Жейҳан портигача нефть қувурини ётқизишга қизиқиши бўлган нефть ширкатларини бу ҳақда билдиришга чорлади.

“Нефть лойиҳалари ширкати” таклиф этилаётган 350 км линия кунига бир миллион баррель нефть таший олишини билдирди.

Лойиҳада иштирок этишни истаган ширкатлар 24 январгача бу ҳақда билдириши керак.

Янги линия 2014 йилда жангарилар барбод қилган эски линия ёнига ётқизилади.

Эроқ дунёда нефть резервлари бўйича тўртинчи ўринда туради.

“Ислом давлати” жангариларига қарши курашда мамлакатнинг нефть ва бошқа инфратузилмаси катта зарар кўрди.

XS
SM
MD
LG