Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 15:57

Украинада ҳукумат ва айримачилар асирлар билан алмашинади


Донбассдаги ҳужумлар пайтида вайрон бўлган бинолардан бири.

Украина ҳукумати ва Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар 27 декабрда низолашаётган томонлар асирлар билан алмашинишга келишиб олганини тасдиқлади.

Тан олинмаган Донецк Халқ Республикаси лидери Александр Захарченко:

-Одамлар уч йилдан бери асирда сақланмоқда. Бу келишув нимаси биландир муқаддасдир, чунки одамлар уйларига қайтгач бу тадбирни уюштирган черковга ва сиёсий ҳокимиятдан миннатдор бўлади, -деб айтди.

Украина парламенти вице-спикери Ирина Ерешенко ўзининг Facebook саҳифасида “Айримачилар 74 одамни озод қилади. Биз уларни 306 асирга алаштираяпмиз”, деб ёзди.

Украина шарқидаги айримачи ҳудудлар лидерлари 25 декабрда россияпараст “Украина танлови” ташкилоти раҳбари Виктор Медведчук ўртамчилигида Россия патриархи Кирилл билан учрашиб, мазкур келишувга эришган эди.

XS
SM
MD
LG