Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 08:20

Тожикистонда ИД тармоғини тузганликда айбланган шахс 20 йилга қамалди


Исломий давлат сафига қўшилган тожикистонликлар сонининг бир неча юзни ташкил этиши айтилади.

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти суди 26 яшар душанбелик Умар Мирзоевни “Ислом давлати” (ИД) террор гуруҳи шохобчасини тузишда айбдор деб топиб, 20 йиллик қамоққа ҳукм этди.

Хатлон вилояти судидаги манбанинг Озодликка айтишича, Умар Мирзоев Жиноят кодексининг беш моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Айтилишича¸ Мирзоев 2014 йил Россиянинг Тольятти шаҳрида интернет орқали ИД га қўшилган ва унинг сафига одам ëллашга уринган.

Жумладан, у тўрт нафар меҳнат муҳожирини ИД сафига жалб этиб, улардан бирига 60 минг рубль бериб¸ жанубий Тожикистондаги Хуросон тумани хавфсизлик идорасини портлатишни буюрган.

Мирзоев бу худкуш ҳужум ижроси ортидан унинг оиласига 200 минг рубль беришни ваъда қилган.

Аммо худкушлик ҳужумига тайёргарлик жараёнида бу гуруҳ қўлга олинган.

Ноябрь ойида мазкур гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси 12 йилдан 15 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этилди.

XS
SM
MD
LG