Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2018, Тошкент вақти: 22:29

Бишкек ва Остона ўзаро зиддиятни ЕИҲ доирасида ҳал қилишга келишди


25 екабрь куни Остонага келган Қирғизистон президенти бу ерда Қозоғистон президенти билан учрашди.

Бишкек ва Остона раҳбарлари икки томонлама келишмовчиликларни Россия етовидаги Евроосиë иқтисодий ҳамжамияти доирасида ечиб олиш борасида келишиб олди.

Бу ҳақдаги келишувга Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг Остонага қилган расмий сафари давомида эришилди¸ деб хабар қилди қирғиз президенти матбуот хизмати.

25 декабрь куни Остонага келган Қирғизистон президенти бу ерда Қозоғистон президенти ва бош вазири билан учрашди.

Сафардан кўзланган мақсад¸ собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳокимиятининг сўнгги кунларида кескинлашган ўзаро муносабатларни юмшатиш экани айтилмоқда.

Атамбаев президент Назарбоев шаънига кескин танқид билдирганидан кейин Қозоғистон Қирғизистон билан ўзаро чегаралардаги текширувни кучайтирди ва оқибатда қирғиз тарафда кўп километрлик навбатлар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG