Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 02:42

Москвада Навальний тарафдорлари МСК олдида норозилик намойиши ўтказди


Алексей Навальный.

Москвада Либертариан партияси фаоллари Марказий сайлов комиссияси биноси олдида мухолифатчи Алексей Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олиш талаби билан намойиш ўтказди.

Бундай пикетлар 26 декабрда Москвадан ташқари Челябинскда ҳам ўтказилди. Челябинскдаги митинг Навальний штабининг маҳаллий фаоллари томонидан уюштирилди.

Марказий сайлов комиссияси аввалроқ Навальний “Кировлес” иши бўйича судланганлигини билдириб, уни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган эди.

Бунга жавобан сиёсатчи сайловларга байкот эълон қилиш ташаббусини кўтарди ва жамоатчиликка Умумроссия норозилик акцияси режасини тақдим этди.

-Агар биз сайловларни тан олмасак, демак унинг натижаларини ҳам тан олмаймиз. Биз сайловдан сўнг ўз кабинетларида қоладиган ҳокимиятни ҳам тан олмаймиз. Чунки улар сайловдаги овозларни ўғирладилар,ўзлари ўтирган кабинетларни ўғирладилар, -деди Навальний.

Бунга жавобан Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Навальнийнинг байкот тўғрисидаги чақириқлари Россия қонунчилигига қанчалик қарши келмаслигини текшириш зарурлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG