Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 00:18

Россия Суриядаги ҳарбий базаларга 49 йил давомида эгалик қилади


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Суриядаги Тартус ва Хмеймим ҳарбий базаларида рус ҳарбийларининг бир қисми доимий ҳозирликда бўлишини эълон қилди.

-Ўтган ҳафтада Бош қўмондон (Россия президенти Владимир Путин) Тартус ва Хмеймим базаларининг асосий структураси ва таркибини тасдиқлади ва биз бу базаларда доимий ҳозирликни бошладик, -деди Шойгу 26 декабрда .

Вазирга кўра, ўтган ҳафтада Суриядан рус ҳарбийларининг асосий қисми олиб чиқиб кетилган.

Кутилмаган ташриф билан 11 декабрда Сурияга келган Россия президенти Владимир Путин “Ислом давлати” устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди ҳамда рус ҳарбийларининг “сезиларли қисми”ни Суриядан олиб чиқишга кўрсатма берган эди.

Россия Федерация Кенгаши 26 декабрда Москва ва Дамашқ ўртасида имзоланган Суриядаги Россия ҳарбий базалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Мазкур шартнома 2017 йилнинг 18 январида Дамашқда имзоланган эди.

Шартномага асосан Россия Суриядаги ҳарбий базаларга 49 йил мобайнида эгалик қилади. Бу муддат яна 25 йилга узайтирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG