Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:10

Киев ва россияпараст айирмачилар асирларни айирбошлашга ҳозирланмоқда


Украина шарқидаги Россия дастаклаётган айирмачилар асирга олган Украина аскарларини Киев билан маҳбус алмашиш учун белгиланган жойга юборди. Айирмачилар маҳаллий вақт билан соат 1:00 да Ҳорливка (русча варианти Горловка) шаҳри яқинида Укрина ҳукумати аскарларини топшириши режалаштирилган. Аскарлар кейин Харьковга вертолётда олиб кетилади.

25 декабрь куни айирмачилар ва Украина расмийлари маҳбус алмашиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилган эди. Парламент спикери ёрдамчиси Ирина Ҳерашченко айирмачилар 74 ҳукумат аскарини бўшатишини, расмий Киев эса 306 одамни озод этишини билдирган.

26 декабрь куни айирмачилар етакчиси Александр Захарченко бу илк қадам эканлигини, келажакда икки тараф яна маҳбус алмашиши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG