Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:04

Янги санкциялардан чўчиган инвесторлар Россияни тарк этмоқда


Энг оғир санкция сифатида Россия банклари Swift халқаро электрон тўловлар тизимидан чиқариб юборилиши кутилмоқда.

2018 йилда Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиниши кутилаётгани учун кўплаб хорижий инвесторлар 2017 йилнинг сўнгги кунларида мамлакатни тарк этишга ошиқмода. Янги санкциялар Кремлга алоқадор олигарх ва ширкатларга нисбатан эълон қилиниши мумкин.

2017 йил бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан алоқаларни яхшилашини кутган инвесторлар Россияга кўпроқ сармоя ётқиза бошлаган эди. Аммо йил якунига келиб бунинг тескариси кузатилмоқда. Bank of America Merrill Lynch ширкати инвстторлар қочиши туфайли Россия 2017 йил охиригача 1 миллиард доллар хорижий инвестиция йўқотишини билдирди. Ширкат АҚШ санкциялари 2018 йилда Россия иқтисодига салбий таъсир кўрсатишини, аммо 2014 йилдагидек рублни 30 фоизга тушириб юборлмаслигини башорат қилди.

Энг оғир санкция сифатида Россия банклари Swift халқаро электрон тўловлар тизимидан чиқариб юборилиши кутилмоқда. Россиянинг 2014 йилдаги Украинага қарши агрессиясидан кейин ғарб мамлакатлари бу чорани қўллашдан ўзини тийиб келади.

XS
SM
MD
LG