Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 15:54

Киев ва айримачилар асирларни айирбошлади


Асирлар билан алмашиниш пайтида олинган сурат.

Украина ҳукумати ва Донецк ҳамда Луганск вилоятини назорат қилаётган россияпараст айримачилар 27 декабрда асирлар билан алмашинишди.

Аввалроқ Украина ҳукумати айримачиларга 306 асирни, айримачилар эса Киевга 74 асирни қайтариши режалаштирилган эди. Бироқ Киев айримачиларга 238 асирни қайтарди.Маълум бўлишича, 306 кишидан 46 нафари олдинроқ озод этилган, 25 киши эса айримачи ҳудудларга қайтишни истамаган.

Президент Петро Порошенко Донбасс ҳудудига бориб, озод этилган асирлар билан шахсан ўзи учрашди.

-Оғир дамларда Украина давлатига ишончингизни сақлаб қолганингиз , албатта ғалаба билан якунланадиган бизнинг умумий ишимизга содиқлигингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман, -деди Порошенко учрашув пайтида.

Украина шарқидаги айримачи ҳудудлар лидерлари 25 декабрда россияпараст “Украина танлови” ташкилоти раҳбари Виктор Медведчук ўртамчилигида Россия патриархи Кирилл билан учрашиб, мазкур келишувга эришган эди.

XS
SM
MD
LG