Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 23:40

Афғонистондаги худкуш ҳужумда 15 одам яраланди


Афғонистон ҳарбийлари.

Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳридаги ҳарбий базада худкуш ўзини портлатгани оқибатида 15 киши яраланди.

Ҳилманд вилоят кенгашининг аъзоси Ҳожи Абдул Аҳад Султанзойнинг айтишича, автомобилда бўлган худкуш ўзини портлатишдан олдин базадаги биринчи назорат постидан ўтишга улгурган. Шундан сўнг у ҳарбий автомашиналар олдига келиб, ўзи ўтирган машинанаи портлатган.

Вилоят ҳокимияти расмийси Умар Звакнинг билдириишча, ярадор бўлганларнинг бир нафари тинч аҳоли вакили, қолганлари эса аскарлардир.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди. Ҳилманд вилоятида кучли ҳозирликка эга бўлган Толибон гуруҳи деярли ҳар куни мана шундай ҳужумларни амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG