Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:01

Режиссёр Баҳодир Йўлдошев: Шайбонийхонга нисбатан салбий муносабатни ўзгартириш керак


Таниқли режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев 1451-1510 йилларда яшаган ҳукмдор Шайбонийхон шахсига нисбатан салбий муносабатни ўзгартириш лозим, деб ҳисоблайди (“Даракчи”, 28 декабрь). Ушбу тарихий шахс ўтмишда қонхўр ҳукмдор, Бобур Мирзонинг ашаддий душмани сифатида талқин қилинган. Б.Йўлдошевга кўра, аслида Шайбонийхон Бобур Мирзо ҳаётини сақлаб қолишга уринади, темурийзода билан жанг қилганда ҳам уни қуршовдан чиқариб юборади. “Регистоннинг орқасида Шайбонийлар дахмаси бўлган, ўша ердаги қабртошларни совет даврида Ленинградга Эрмитажга олиб кетишган. Жуда чиройли қабртош бўлган. Энди замон ўзгарди, ҳукуматимиз, президентимиз иложи борича қабртошни қайтариб олиб келтириб, Шайбонийхон қабрига қўйишади, деб ўйлайман”, деган режиссёр Баҳодир Йўлдошев.

XS
SM
MD
LG