Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:32

Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат шарқидаги Жалолобод шаҳрида жаноза маросимида юз берган портлашда бир неча киши ҳалок бўлди ва ўндан ортиқ одам жароҳат олди.

AFP ва DPA ахборот агентликлари Нангарҳор ҳокимининг сўзчисига таяниб хабар беришича, 31 декабрда содир этилган ҳужумда ўлганлар сони 15тадан ошган ва яраланганлар 14тага етган.

Reuters хабарига кўра, портлаш собиқ туман ҳокимининг жанозасига тўпланганлар орасида юз берган.

Худкуш ҳужумчи оломон ўртасига кириб, ўзини портлатиб юборгани тахмин қилинмоқда.

28 декабрда Кобулдаги шиалар маданий марказида бир неча бомбанинг портлаши оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлган ва 80 дан зиёд одам жароҳат олганди.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи ўз зиммасига олганди.

XS
SM
MD
LG