Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 00:10

Киевда Степан Бандера таваллудининг 109 йиллиги нишонланди


Степан Бандера суратини кўтариб олган намойишчилар (архив сурат).

Украина пойтахти Киев марказида Степан Бандера таваллудининг 109 йиллиги муносабати билан “Ёлқинли юриш”тадбири ўтказилди.

Тадбирда мингга яқин одам иштирок этгани айтилмоқда. Юриш “Озодлик”, “Ўнг сектор” ва Миллий корпус умумукраина ҳаракатлари томонидан уюштирилди.

Украина матбуотининг ёзишича, намойишчиларни юриш давомида полиция назорат қилиб борган. Мустақиллик майдонида Бандера хотирасига бағишланган митинг ўтказилди.Митингда украин миллатчилари “ҳукуматнинг ҳар бир қадамини кузатиб бораётганлари”ни айтдилар.

Степан Бандера украин миллатчилик ҳаракатининг мафкурачиларидан ва назариётчиларидан бири бўлган.

1909 йилнинг 1 январида Ивано-Франковск вилоятининг Старий Угринов қишлоғида туғилган Бандера Украина Германия томонидан босиб олингач, немис ҳукумати қарори билан мустақил украин давлатини ташкил этишга ҳаракат қилганликда айбланиб қамоққа олинган.

1942 йилда эса Заксенхаузен концлагерига юборилган. Бандера немис ҳукуматининг қарори билан 1944 йилнинг 1 сентябрида озод қилинган.

Бандера 1959 йилда Австрия пойтахти Венада КГБ агенти Богдан Сташинский томонидан отиб ўлдирилган. Бандера шахси ҳақида баҳс-мунозаралар шу кунгача тўхтамаган.

XS
SM
MD
LG