Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:19

Бир кунда Россиянинг 30та шаҳрига "бомба қўйилгани" тўғрисида ёлғон хабарлар берилди


Томскдаги "бомба қўйилган" супермаркетдан эвакуация қилинаётган одамлар.

Ўтган бир сутка давомида Россиянинг 30 шаҳрида ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига муайян объектларга бомба ўрнатилгани тўғрисида 50дан ортиқ телефон қўнғироқлари бўлди.

ТАССнинг 1 январь куни хабар беришича, мазкур қўнғироқлар ортидан 14 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бироқ бомба ўрнатилгани тўғрисидаги бирорта маълумот тасдиқланмади.

"Телфон террорчилари” Москва, Санкт-Петербург, Хабаровск, Владивосток, Красноярск, Чита каби йирик шаҳарларда савдо марказлари, аэропортлапр, турар-жой бинолари, метро станциялари ва меҳмонхоналарга бомба ўрнатилгани тўғрисида маълумот берган эди.

Россияда бу каби ёлғон маълумотларни бериш оммавий равишда 11 сентябрда бошланган эди. Ўшандан бери “телефон террорчилари” 4 мингта объектга бомба ўрнатилгани тўғрисида “хабар берган”, бунинг оқибатида ҳуқуқ-тартибот тузилмалари жами 2,5 миллион одамни эвакуация қилган.

20 декабрда Россия Давлат думаси “телефон террорчилиги” учун бериладиган жазони кучайтирди. Бундан буён “террор ҳаракати тўғрисида ёлғон маълумо берганлар” уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG