Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:28

Дональд Трамп Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиш "аҳмоқлик"эканини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Покистонни яна экстремистлар бошпана топаётган жой сифатида айблади ва бу мамлакатга берилаётган миллиардлаб доллар молиявий ёрдамни тўхтатишини айтди.

Ўзининг 2018 йилнинг 1 январидаги энг биринчи твиттида Трамп АҚШнинг сўнгги 15 йил ичида Покистонга 33 миллиард доллар ёрдам кўрсатганини “аҳмоқлик”, деб атади. Президентга кўра, АҚШдан молиявий ёрдамни олган Покистон амалий иш қилмаган ва Вашингтонни алдаб келган.

“Покистон биз Афғонистонда овлаётган террорчиларга бошпана бермоқда”, деб ёзди Трамп.

Исломобод АҚШ президентининг бу баёнотига расман муносабат билдиргани йўқ, бироқ ташқи ишлар вазири Хаважа Осиф твиттер саҳифасида Покистон ҳукумати “дунёга ҳақиқатни билиш имкониятимни яратувчи” жавоб тайёрлаётганини ёзди.

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамидулло Моҳид Трампнинг баёнотитни шарҳлар экан Озод Европа-Озодлик радиосига:

-Покистон Қўшма Штатлардан террорчиларни йўқ қилиш учун маблағ олмоқда, лекин у террорчилар бошпана топган жойларни йўқ қилмаяпти. Бу жойдан туриб террорчилар мунтазам Афғонистонга ҳужум уюштирмоқда. Ўтган ҳафтада Кобулдаги маданий марказга ҳамда Жалолободдаги дафн маросимда йирик террор ҳужумлари бўлди. Шундан келиб чиқилса, Трампнинг бу твитти Афғонистон учун АҚШ Покистонга босимни кучайтириши тўғрисида бир мужда бўлди, -деб айтди.

XS
SM
MD
LG