Линклар

18 январ 2018, Тошкент вақти: 00:58

Италиянинг Турин шаҳрида бир бомба портлади, портлаш арафасида бўлган яна 12та бомба топилди


Рим кўчаларини назорат қилаётган полициячилар.

Италитянинг Турин шаҳрида 1 январь куни чиқинди қутисига яширилган мосламанинг портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди. Яраланганларнинг 2 нафари марокашлик, 2 нафари италиялик экани айтилмоқда.

Портлаш оқибатида яқин атрофда турган 4 автомобилга зарар етган ва 30та уйнинг ойналари синган.

Полициянинг билдиришича, портлашдан сўнг ўтказилган тезқор-қидирув амалиёти пайтида яна шу каби 12 та қўлбола портловчи мослама ҳамда патронлар топилган.

Айни пайтда полиция портловчи мосламаларни ясаган одамни қидиришда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG