Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:07

Покистон АҚШ элчисини ташқи ишлар вазирлигига чақирди


Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Осиф ва АҚШ элчиси Дэвид Хейл икки томонлама сўзлашувлар пайтида. Исломобод, 2017, 4 ноябрь.

АҚШ элчиси Дэвид Хейл Покистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилганини Исломободдаги элчихона расмийси тасдиқлади.

Бу воқеа президент Дональд Трамп Покистонга бериладиган миллиардлаб долларлик ёрдам қисқартирилажагини билдириб, Исломободни экстремистларга бошпана бераётганликда айблаганидан сўнг содир бўлди.

Ўзининг 2018 йилнинг 1 январидаги энг биринчи твиттида Трамп АҚШнинг сўнгги 15 йил ичида Покистонга 33 миллиард доллар ёрдам кўрсатганини “аҳмоқлик”, деб атади. Президентга кўра, АҚШдан молиявий ёрдамни олган Покистон амалий иш қилмаган ва Вашингтонни алдаб келган.

“Покистон биз Афғонистонда овлаётган террорчиларга бошпана бермоқда”, деб ёзди Трамп.

Исломобод АҚШ президентининг бу баёнотига расман муносабат билдиргани йўқ, бироқ ташқи ишлар вазири Хаважа Осиф твиттер саҳифасида Покистон ҳукумати “дунёга ҳақиқатни билиш имкониятимни яратувчи” жавоб тайёрлаётганини ёзди.

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамидулло Моҳид Трампнинг баёнотитни шарҳлар экан Озод Европа-Озодлик радиосига:

-Покистон Қўшма Штатлардан террорчиларни йўқ қилиш учун маблағ олмоқда, лекин у террорчилар бошпана топган жойларни йўқ қилмаяпти. Бу жойдан туриб террорчилар мунтазам Афғонистонга ҳужум уюштирмоқда. Ўтган ҳафтада Кобулдаги маданий марказга ҳамда Жалолободдаги дафн маросимда йирик террор ҳужумлари бўлди. Шундан келиб чиқилса, Трампнинг бу твитти Афғонистон учун АҚШ Покистонга босимни кучайтириши тўғрисида бир мужда бўлди, -деб айтди.

XS
SM
MD
LG