Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:26

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги баённома кучга кирди


Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, 2017 йил,30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Баённома 2017 йил, 6 октябрда Тошкентда имзоланган.

“Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган”, дейилади ТИВ хабарида.

Айтилишича, ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этади ва кафолатлайди, шунингдек, «Тошкент – Андижон – Ўш – Эргаштом – Қошғар» автомобиль йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

XS
SM
MD
LG