Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

“Қамчиқ” довонида масжид очилди


Тошкентни Фарғона водийси билан улайдиган йўл Қамчиқ довони орқали ўтади.
Тошкентни Фарғона водийси билан улайдиган йўл Қамчиқ довони орқали ўтади.

2 январь куни Тошкент вилоят, Оҳангарон тумани “Кўксарой” маҳалласидаги, “Қамчиқ” довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди kun.uz сайти.

Айтилишича, масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берган.

"2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар ҳамда ҳашар йўли билан битказилди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.Масжид очилишига бағишланган тадбирда хайрли дуолар қилинди, эзгу тилаклар билдирилди", дейилган сайт хабарида.

XS
SM
MD
LG