Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 23:34

Молдова Конституциявий суди прездент Додон ваколатини вақтинча тўхтатди


Молдова президенти Игорь Додон.

Молдова Конституциявий суди мамлакатнинг россияпараст президенти Игорь Додон ваколатларини вактинча тўхтатди.

Хабарларга қараганда, 2 январь куни қабул қилинган мазкур қарор Додон жорий ҳафтада иккинчи маротаба бош вазир ва ҳукумат аъзолигига кўрсатилган 7 номзодни тасдиқламагани ортидан қабул қилинган. Қонунга асосан президент фақат бир марта бундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.

Президентнинг бу ҳаракатидан сўнг парламентдаги ҳукумрон партия судга мурожаат қилган.

Конститутциявий суд президент ваколатини вақтинча тўхтатгани муносабати билан ҳукумат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги қарорни энди парламент спикири қабул қилади.

Жорий йилнинг октябрь ойида Молдова Коснтитуциявий суди Игорь Додонни вазирни тайинлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Бунга президент Мудофаа вазири лавозимига Евгений Стурз номзодини тасдиқлашдан бир неча маротаба воз кечгани сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG