Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2018, Тошкент вақти: 21:01

Оқ Уй 2 кун ичида Покистонга "босим кўрсатиш воситаси"ни эълон қилади


Оқ Уй биноси.

Оқ Уй маъмурияти 2 кун ичида Покистонга нисбатан “конкрет чора-тадбирлар” кўриши тўғрисида маълумот берди.

2 январь куни тарқатилган расмий баёнотда айтилишича, АҚШ Покистон террорчиликка қарши самаралироқ курашиши учун Исломободга босим кўрсатиш чораларини амалга оширади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилнинг 1 январидаги энг биринчи твиттида Покистонни яна экстремистлар бошпана топаётган жой сифатида айблади ва бу мамлакатга берилаётган миллиардлаб доллар молиявий ёрдамни тўхтатишини айтди.

Трамп АҚШнинг сўнгги 15 йил ичида Покистонга 33 миллиард доллар ёрдам кўрсатганини “аҳмоқлик”, деб атади. Президентга кўра, АҚШдан молиявий ёрдамни олган Покистон амалий иш қилмаган ва Вашингтонни алдаб келган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли 2 январь куни Покистонга нисбатан қўлланиладиган чоралар ҳақида аниқроқ маълумот берди:

-Трамп маъмурияти Покистонга 225 миллион долларилк молиявий кўмак кўрсатишдан воз кемоқда, бунинг учун жиддий асослар бор. Покистон кўп йиллардан бери иккиюзламачилик ўйинини ўйнамоқда. Улар вақти –вақти билан бизга ҳамкор бўлмоқда, кейин эса Афғонистондаги қўшниларимизга ҳужум қилаётган террорчиларни қўлламоқда. Бундай ўйинни Оқ Уйнинг ҳозирги маъмурияти қабул қилмайди, -деди Хейли.

XS
SM
MD
LG