Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 16:24

Расман: Пул массаси 15 фоизгача ошади, бироқ инфляция 13,5 фоиздан кўп бўлмайди


Ўзбек сўмини тахлаётган ходим.

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда инфляция даражаси 11,5-13,5 фоиз даражасида бўлишини маълум қилди..

Марказий банкнинг 2018 йилга мўлжалланган монитар сиёсати юзасидан эълон қилинган ҳисоботида таъкидланишича, инфляция ва иқтисодий ўсиш темпларидан келиб чиқилган ҳолда пулга бўлган талаб ошади. Бунинг оқибатида эса пул массаси 12-15 фоизга кўпаяди.

Марказий банк 2018 йилда инфляция босими кучайши ортидан нарх-навода ҳам ўсиш бўлишини назарда тутмоқда.

Банк ҳисоботида таъкидланишича, 2017 йилда пул массасининг кўпайиши 17-20 фоиз даражасида бўлган, бироқ инфляция даражаси 12-14 фоиздан кўп бўлмаган.

XS
SM
MD
LG