Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:48

Ўғирлик ва фирибгарлик энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бўлиб қолмоқда


Ўзбекистонда ўғирлик ва фирибгарлик энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига таяняган ҳолда 2 январь куни Sputnik нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, 2017 йилнинг 11 ойида содир этилган умумий жиноятлар сонининг 17,5 фоизини ўғирликлар, 13,1 фоизини фирибгарлик ташкил этган. Айни пайтда ўтган йилга нисбатан ўғирликлар сони 4,3 фоизга, фирибгарликка оид жиноятлар сони 1,2 фоизга камайган.

2017 йилнинг 11 ойи давомида чет элликлар томонидан 240 та жиноят содир этилгани қайд этилган.

Sputnik хабарида 2017 йилда Ўзбекистон ҳудудида жами қанча жиноят содир этилгани тўғрисидаги маълумот берилмаган.

Аввалроқ Kun.uz Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда “жиноятчиликнинг 77 036 тадан 65 758 тага, жиноят қидируви йўналишида эса 46 379 тадан 40 657 тага камайишига эришилган”и ҳақида хабар берган эди..

XS
SM
MD
LG