Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 02:50

3 қирғизистонлик ўзбекистонлик 24 яшар аёлни ўғирлаганликда гумон қилинмоқда


Иллюстратив сурат

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3 маҳаллий фуқаро Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб, йирик миқдорда пул талаб қилганликда гумонланиб тергов қилинмоқда.

Азаттиқ радиосининг Қирғизистон ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, воқеа 20 декабрда бўлган. 24 яшар қизи Қирғизистон томонга ўғирлаб кетилгани тўғрисида Боткен вилоят, Қадамжой туман милициясига Ўзбекистон фуқароси ариза билан мурожаат қилган. У қизини ўғирлаб кетганлар 31 минг доллар талаб қилишаётганини айтган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида 19, 21 ва 28 ёўдаги 3 қадамжойлик қўлга олинган. Улар устидан ЖКнинг “Одам ўғирлаш” ва “Инсонни эркинликдан қонунсиз ажратиш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, томонлар ўртасида пул устида келишмовчилик бўлган.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан чегарадош.

XS
SM
MD
LG