Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:30

Трамп: АҚШнинг "ядровий тугмаси" Шимолий Кореяникидан каттароқ


Дональд Трамп.
Дональд Трамп.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2 январь куни Шимолий Корея етакчисининг ўз столида “ядро тугмачаси” борлиги тўғрисидаги баёнотига жавоб қайтара туриб, Ким Чен Инни Қўшма Штатларнинг ядро тугмачаси “каттароқ ва қудратлироқ” эканидан огоҳлантирди.

«Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин баёнот бериб, “ядро тугмачаси ҳамиша ўзининг столида турганини” маълум қилди. Балки, кимдир унинг оч-наҳор тузумига менда ҳам ядро тугмачаси борлигини, меники уникидан катта ва қудратли эканини айтиб қўяр. Менинг тугмачам ишламоқда!» - деб ёзди Трамп ўзинингTwitter’ида.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин йиллик янги йил мурожаатида ўзининг столида ядро тугмачаси борлиги ҳақида баёнот берган эди. У «ядро тугмачаси» дея атади ва Қўшма штатларнинг ҳар қандай нуқтасигача етиб борадиган қуролга эга эканлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, у бу қуролни Пхеньянга нисбатан хавф туғилган тақдирдагина ишга солишини таъкидлади. «Бу таҳдид эмас, реалликдир», — деди Ким Чен Ин ва Жанубий Кореяга музокараларни қайта тиклаш таклифи билан чиқишини ўз сўзига қўшимча қилди. Ким Чен Ин баёнот бериб, ўз мамлакати Пхёнчханда бўлиб ўтадиган Олимпиада мусобақаларида иштирок этишга қизиқаётганини билдирди.

Президент Трамп берган баёнотида икки томонлама музокаралар қайта тикланишига шубҳа билан қарашини маълум қилди. Аммо Жанубий Корея Пхеньян билан 9 январь куни юқори даражали музокаралар ўтказиш таклифи билан чиқди.

XS
SM
MD
LG