Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 02:51

Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги ташкил этилди. Бу борада президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорда таъкидланишича, “соғлом ва ҳалол спортни тарғибот қилиш” мақсадида ташкил этилган агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритади.

Агентлик фаолияти “Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратишга қаратилади”.

Хабарда айтилишича, агентликнинг ташкил этилши Ўзбекистонда допинг-назорат тизими шаклланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари Ўзбекистон спортчилари дори воситаларидан терапевтик мақсадларда фойдаланиши ва тақиқланган дори воситаларидан фойдаланмаслиги тўғрисида аниқ тавсиялар бериш механизми ва самарали антидопинг тизими жорий этилади.

Қарорда Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида "Миллий антидопинг хизмати" негизида "Спорт психологияси бўлими"ни ташкил этиш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG